Плитка терувчилар бу қишда қўшимча иш ҳақи бўйича етакчига айланди
«Avito Ish» платформаси таҳлилчилари Россиядаги қисман бандлик бозорини ўрганиб, 2025–2026 йиллар қишки мавсумида қайси мутахассислар қўшимча иш орқали энг кўп даромад топиши мумкинлигини аниқлади. Рейтингда қурилиш касби вакиллари пешқадамлик қилди.
Энг юқори ҳақ тўланадиган топ 3 қўшимча иш тури:
Плитка терувчилар — ойига ўртача 133 931 рубль.
Арматурачилар — ойига тахминан 120 000 рубль.
Монтажчилар — ойига 111 678 рублгача.
Шунингдек, мутахассислар бошқа бир қатор касбларга ҳам талаб кескин ошганини қайд этди. Айрим йўналишлар бўйича қўшимча иш таклифлари сони икки баравардан кўпроққа ортди.
Бўш иш ўринлари сонининг ўсиши бўйича етакчилар:
Юк ташувчилар — талаб 156 фоизга ошди.
Официантлар — бўш иш ўринлари 149 фоизга кўпайди.
Омборчилар — таклифлар ўсиши 114 фоизни ташкил этди.
Шундай қилиб, ҳозирда нафақат малакали қурувчилар, балки хизмат кўрсатиш ва омбор логистикаси соҳасидаги оммабоп касб вакиллари учун ҳам пул ишлашга ажойиб имкониятлар мавжуд.
Янгиликларимизни Telegram каналимизда янада тезкор ўқишингиз мумкин.
Русский язык